Азизжон Ғаниев нега терма жамоа йиғинини тарк этди?
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичидан ўрин олган Саудия Арабистони ва Фаластинга қарши ўйинлар учун тайёргарлик олиб бормоқда.
Вадим Абрамов терма жамоанинг кенгайтирилган таркибига "Насаф" ярим ҳимоячиси Азизжон Ғаниевни жалб этганди ва у машғулотларда иштирок этаётганди.
SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, Ғаниев олимпия терма жамоаси сафига ўтказилган ва у Любинко Друлович қўл остида шуғулланмоқда. Олимпиячиларимиз Дубийда халқаро турнирда иштирок этишади ва шунинг учун Азизжон Ғаниев ҳам таркибга жалб этилган.
Фикрлар