Азмун "Байер"да муваффақиятсиз тарзда тиббий кўрикдан ўтди

"Байер" футболчисига айланиб улгурган ҳужумчи Сардор Азмуннинг соғлиги билан боғлиқ вазият ҳақида маълумот берилди. 

Ўз ташаббуси билан Леверкузен клубида тиббий кўрикдан ўтган футболчи айрим сабабларга кўра, икки ҳафта давомида машғулот ўтказиши тақиқлангани маълум бўлди. 

Аввалроқ, "Зенит" 27 ёшли форвардни Эрон терма жамоасига қўйиб юбормаганди. 

Қайд этиш лозим, Сардор жорий мавсум барча турнирлар доирасида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 4 та самарали узатма муаллифига айланди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!