Азмун "Байер"дан кетмоқчи эмас

"Байер" клуби ва Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Сардор Азмун яқин орада клубини ўзгартирмайди. Бу ҳақда унинг агенти гапириб ўтди. 

"Тўғрисини айтсам, ҳозир Сардор жамоани тарк этиши борасида ўйлаётгани йўқ. Аммо ёзда яна трансфер ойнаси очилади. Шундан сўнг барча вариантларни кўриб чиқамиз", - деди Азмуннинг вакили. 

Аввалроқ, футболчининг яна Россияга қайтиши тўғрисида хабарлар тарқалганди. Унинг хизматларига "Зенит", "Локомотив" ва "Сочи" клублари қизиқиш билдираётганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!