Азмун испан гранди нишонида!
"Севилья" клуби "Зенит" ҳужумчиси Сердар Азмунга жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Маълум бўлишича, испан клуби ёзда ўз ҳужумчиси Юссуф Эн-Несирини сотиб, ўрнига эронлик юлдузни олиб келмоқчи. Трансфер юзасидан клуб футболчининг агенти билан аллақачон алоқага чиққан. Бироқ, ёзгача ҳеч нарса аниқ бўлмаслиги таъкидланмоқда. Воқеалар ривожини кузатамиз.
Фикрлар