Азмун Россияга қайтадими?
“Байер”нинг эронлик ҳужумчиси Сардор Азмун яна Россия премьер-лигасига қайтиши мумкин. Буни футболчининг агенти Арманд Дурн инкор этмади.
“Сардор Россияга қайтишни истамайди? Йўқ, бу ёлғон”, - деди Дурн.
Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли Азмун бунгача Россия премьер-лигасининг “Рубин” ва “Зенит” клубларида узоқ йиллар тўп сурган.
Азмун жорий мавсум “Байер” сафида жами 13 та ўйинда майдонга тушди, аммо бирорта ҳам гол ура олмади.
Фикрлар