Азмун ва Дзюба РПЛда рекорд ўрнатди

  • 16 июля, 2020, 14:29
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Зенит" клубининг ҳужумчилар дуэти - Артём Дзюба ва Сардор Азмун Россия премьер-лигасининг жорий мавсумида рақиблар дарвозасига жами 33 та гол урди.

Tecno

Берилган маълумотларга кўра, бу РПЛнинг янги рекорди ҳисобланади. Гап шундаки, шу кунгача ушбу мусобақада бирорта ҳужум дуэти бир мавсумда бу қадар кўп гол урмаган эди.

Қизиғи, бундан аввалги рекорд ҳам айнан “Зенит” футболчиларига тегишли бўлиб, унда ҳам Дзюба иштирок этганди. Аниқроғи, 2015/16 йилги мавсумда Дзюба ва Халк жуфтлиги 32 та гол уришга муваффақ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, россиялик ҳужумчи бу мавсум ўз ҳисобига 17 та, эронлик ҳужумчи эса 16 та гол ёздириб қўйди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию