Азмун

Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби форварди Сардор Азмун ушбу жамоад яна узоқ муддат тўп суриш нияти борлигини айтиб ўтди.

“Ҳар қандай футболчи “Зенит” каби топ клубда муваффақиятга эришса, бу албатта унинг жамоадошлари, мураббийи ва мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши билан боғлик.

Бизда ажойб мухлислар бор. Сабр қилиб, бизни барча жойда қўллаб-қувватлашади. Бизда ўйинчига қўшимча ёрдам бера оладиган ажойиб футболчилар ва кучли мураббийлар бор. “Зенит” да яна узоқ йиллар тўп сураман деб умид қиламан ва биз бир-биримизга муваффақиятга эришишда ёрдам берамиз”, - дейди эронлик футболчи.

Маълумот учун, “Зенит” Азмунни жорий йилнинг февралида 12 млн евро эвазига “Рубин”дан сотиб олган эди. У ўтган давр мобайнида питерликлар сафида жами 35 та ўйинда иштирок этди ва 20 та гол ҳамда 9 та ассистга муаллифлик қилишга эришди.