БАА чемпионати. Бугун Машарипов жамоасини муҳим ўйин кутмоқда

Бугун БАА чемпионати 24-турига старт берилади. Унда легионерларимиз ҳаракат қилаётган "Шабаб Ал-Аҳли" сафарда ўйин ўтказади. 

Жалолиддин Машарипов ҳамда Одил Ҳамробеков жамоаси меҳмонда "Банияс"га қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан тунда 00:00да старт олади. 

Маълумот учун, Дубай клуби айни дамда 43 очко билан 3-поғонада бормоқда, "Банияс" эса 49 очко билан 2-ўринни банд этиб турибди. 

Эслатиб ўтамиз, "Шабаб Ал-Аҳли" бир неча кун аввал ОЧЛдаги иштирокини якунлаб қайтганди. Маҳди Али шогирдлари гуруҳда 3-ўринни эгаллаб, плей-оффга чиқиш имкониятини қўлдан чиқарди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар