БАА чемпионати. Голлар шоусида Азиз Ғаниев жамоаси ғалабани илиб кетди
Бирлашган Араб Амирликлари чемпионатининг 4-туридан ўрин олган "Шабаб Ал-Аҳли" ва "Шаржа" жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Мазкур баҳсда дубайликлар 4:3 ҳисобида иродали ғалабага эришди.
Ўзбекистонликлар дербисини Азиз Ғаниев ва Отабек Шукуров асосий таркибда бошлади. Иккиси ҳам тўлиқ ҳаракат қилди. Шукуров 61-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
Шу тариқа, "Шабаб Ал-Аҳли" жамоаси очколар сонини 10тага етказиб, 3-ўринга кўтарилди. 4-ўриндаги "Шаржа" ҳисобида 9 очко мавжуд.
Фикрлар