БАА. Чемпионлик ортга сурилди, Шукуровнинг жамоаси аутсайдер билан дуранг ўйнади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ҳамюртимиз Отабек Шукуров фаолият олиб борадиган "Шаржа" бу тур ўз майдонида турнир жадвалида сўнгги ўринда бораётган "Дибба Ал Фужайра"ни қабул қилди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Шу тариқа чемпионат якунлашига 3 тур қолганида чемпионлик учун кураш янада қизиди. "Шаржа" 53 очко билан пешқадам бўлиб турган бўлса, 47 очкоси бор "Ал Аҳли" 2-поғонани эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Отабек Шукуров China Cup турнирида Хитой терма жамоасига қарши баҳсда жароҳат олган эди ва ҳозирда ана шу жароҳатини даволатмоқда.

БАА Про-лигаси. 23-тур

"Шаржа" - "Дибба Ал Фужайра" 2:2.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!