БАА. Шукуровнинг жамоаси чемпионликка яқин турибди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ҳамюртимиз Отабек Шукуров фаолият олиб борадиган "Шаржа" клуби бу тур ўз майдонида "Ал  Айн"ни қабул қилди. Голларга бой тарзда кечган учрашувда жанговар дуранг натижа қайд этилди - 2:2.

Шу тариқа "Шаржа" ҳисобидаги очколар сони 51 тага етди ва жамоанинг 2-ўриндаги "Ал Аҳли" билан орадаги фарқ 10 очкога етди. Чемпионат тугашига 5 тур қолганида эса Шукуров ва унинг жамоасини 5 очко чемпионликдан ажратиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Отабек айни вақтда жароҳатини даволатиш билан банд.

БАА Про-лигаси. 21-тур

"Шаржа" - "Ал Айн" 2:2.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!