БАА терма жамоаси зўр мураббий олиб келди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хорватия футбол терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Златко Далич БАА миллий терма жамоасини бошқарадиган бўлди. Бу ҳақда Бирлашган Араб Амирликлари футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

Жамоанинг аввалги мураббийи Космин Олэрою май ойида, унинг жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга кирита олмаганидан кейин, лавозимидан озод этилган эди.

- Златко Далич, хуш келибсиз!

БАА футбол ассоциацияси хорватиялик мутахассиснинг БАА миллий футбол терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланганини мамнуният билан маълум қилади, - дейилади матбуот хизмати хабарида.

Далич июль ойида 2017 йилдан буён эгаллаб келган Хорватия терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди.

Далич раҳбарлигида Хорватия терма жамоаси 2018 йилги жаҳон чемпионати ва 2022/2023 йилги Миллатлар лигасида кумуш медалга, шунингдек, 2022 йилги жаҳон чемпионатида бронза медалга сазовор бўлди.

Бундан ташқари жамоа 2026 йилги жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этди ва 1/16 финалда Португалияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!