
БААдаги “ўзбек дербиси”да Ҳайдаровнинг асаблари чидамади
Бугун БАА Про-лигасида 18-тур ўйинлари давом эттирилди. Бу тур Отабек Шукуров тўп сурадиган “Шаржа” жамоаси ўз майдонида Азизбек Ҳайдаров фаолият олиб борадиган “Ажман”ни қабул қилди.
Мазкур беллашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ҳар иккала ҳамюртимиз ўйинни асосий таркибда бошлади.
Ҳайдаров 21-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилди. Биринчи бўлим сўнггида эса у иккинчи сариқ карточкасини олди ва майдондан четлатилди.
Шукуров эса одатдагидек тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.
БАА Про-лигаси. 18-тур
“Шаржа” – “Ажман” 1:0
Гол: Солиҳ (17).
Фикрлар