Асосий мазмунга ўтиш

Бадиий гимнастика. Терма жамоамиз жаҳон чемпионатини 7-ўринда якунлади

Келаси йил Париж-2024 Олимпиадасига йўлланмалар ўйналади.

Болгарияда бадиий гимнастика бўйича жаҳон чемпионати якунига етди. МОҚ матбуот хизмати ушбу мусобақага оид эътиборли фактларни келтириб ўтди.

Жумладан, терма жамоамиз яккалик баҳсларида 2 та квота, шунингдек, гуруҳ машқи дастурида келаси йил Валенсияда ўтадиган ЖЧга йўлланма олди. 2023 йилги дунё биринчилигида Париж-2024 лицензиялари ўйналади.

Тахмина Икромова булава машқида 4, кўпкурашда 11-натижани қайд этди.

Барча дастурлар йиғиндиси билан ҳисобланганда, жамоамиз еттинчи ўринни эгаллади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ