Бадиий гимнастикачиларимиз Москва Гран-присида совриндор бўлишди
Ads

Россия Федерациясининг Москва шаҳрида бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтди. Дунёнинг 48 мамлакатидан келган энг сара бадиий гимнастикачилар баҳсида терма жамоамиз вакилалари жамоавий машқ қилиш бўйича учинчи ўринни эгаллашди. 

Ушбу йўналишда олтин медаль Болгария терма жамоасига насиб этган бўлса, мезбонлар кумуш медаллари билан тақдирланишди. 

Мусобақада терма жамоамиз шарафини Динара Равшанбекова, Ксения Александрова, Нилуфар Шомуродова, Камола Эрназарова ҳамда Шоҳсанам Норбўтаева ҳимоя қилишди.