Баҳодир Аҳмедов: Жамоанинг кўрсатаётган ўйинидан мамнунман

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов Тожикистонга қарши (4:2) кечган “B” гуруҳи 2-тур ўйинидан кейин матбуот анжуманида иштирок этиб, ўз фикрларини билдирди.

“Тожикистонга қарши баҳс осон кечмаслигини билардик. Шунга қарамай, ўз ўйинимизни кўрсатиб, ғалаба қозондик. Тожикистон шаклланган жамоа эканини, агрессив ўйнай олишини кўрсатди.

Ажойиб учрашув ўтказгани учун йигитларга раҳмат айтаман. Умуман олганда, жамоанинг кўрсатаётган ўйинидан мамнунман.

Ўйиндан ўйинга кучайиб боряпмиз ва шу руҳда давом этишимиз керак. Эртадан Японияга қарши беллашувга тайёргарлик кўрамиз ва ушбу ўйинни ҳам ўз фойдамизга ҳал қилишга ҳаракат қиламиз. Мақсадимиз — ҳар бир ўйинда зафар қучиш”, – деди Баҳодир Аҳмедов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!