Баҳодир Аҳмедов: "Тўғри, гуруҳдан чиқдик, лекин жуда ёмон ўйнадик"

Футзал бўйича Кувайт мамлакати мезбонлик қилаётган Осиё Кубогида 2-тур учрашувларига старт берилди. Кетма-кет иккинчи баҳсда зафар қучган Ўзбекистон муддатидан олдин кейинги босқич масаласини ҳал этди.

Тожикистон мағлуб этилган беллашувдан сўнг жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Рақиб бугун жуда яхши қаршилик кўрсатди. Жамоамга келсак, биринчи таймда анча яхши ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимдаги ўйинимиздан қониқмадим. Тўғри, гуруҳдан чиқдик, лекин жуда ёмон ўйнадик.

Энди 1 октябрь кунги Баҳрайнга қарши баҳсга тайёргарлик кўришимиз лозим. Сўнгра, плей-оффда ким билан ўйнашимизга қараб, ўша рақибларни ўрганамиз.

Бу ерда барчаси битта ўйинда ҳал бўлади. Шунинг учун ҳар бир жамоани ўрганиб, уларга қарши яхши тайёргарлик кўрганмиз".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!