Баҳодир Жалолов жанг қилиши керак бўлган мусобақа бекор бўлди
Хабарингиз бор, 17 февраль куни Саудия Арабистонида бокс оқшоми бўлиши режалаштирилган эди. Марказий жангда оғир вазн тоифасида мутлақ чемпионлик учун Александр Усик ҳамда Тайсон Фьюри жанг қилиши керак эди.
Бироқ, Фьюри Ар-Риёддаги машғулот мобайнида қошини ёриб олгани учун Усик билан жанги бошқа муддатга қолдирилди. Тайсон барча мухлисларга, ташкилотчиларга, рақибга мурожат қилиб, узр сўраб чиқди. Жангга тайёр бўлганилиги, ғалабага ишончи комил бўлганлиги ва ҳозир жуда ҳам афсусда эканлигини билдирди.
Олдинроқ, мусобақа ташкилотчилари Усикка бошқа рақиб топиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, жанг кечаси бутунлай ўтказилмайдиган бўлди.
Бундан ташқари ушбу бокс оқшомида ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов ҳам рингга кўтарииши керак эди ва ўз-ўзидан бу жанг ҳам бўлмайди.
Фикрлар