Баҳодир Жалолов ўзбек спорти тарихига киради
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларининг очилиш маросимидаги байроқдорларимизни алмаштирди.
Бугунги маросимда мамлакатимиз байроғини аввал белгиланганидек Оксана Чусовитина ва Бобоусмон Ботуров эмас, балки Баҳодир Жалолов ҳамда Нигора Турсунқулова олиб чиқади. Эътиборлиси, Баҳодир Жалолов шу тариқа ўзбек спорти тарихида Олимпия ўйинларида 2 марта байроқдор бўлган илк спортчимизга айланади. Тажрибали боксчимиз Рио-2016 Олимпия ўйинларида ҳам давлатимиз байроқдори бўлган эди.
Маълумот учун, Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бугун Тошкент вақти билан соат 16:00 да бошланади.
Фикрлар