Баҳодир Жалолов қозоғистонлик Қамшибек Конкабаевни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди
Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.
+92 кг вазн тоифасида Баҳодир Жалолов қозоғистонлик Қамшибек Конкабаев билан рингга кўтарилади. Жанг 21:30дан сўнг бошланади.
Боксчилар рингга чиқиб келди. Ҳамюртимиз қизил либосда, унинг рақиби кўк формада ҳаракат қилади.
Биринчи раундни Жалолов ўз фойдасига ҳал қилди - 5:0.
Ҳамюртимиз иккинчи раундда ҳам устунликка эришди - 5:0.
Учинчи раундда Жалоловнинг қўли баланд келди. Якуний ҳисоб 5:0 фойдасига. Баҳодир Жалолов ярим финалга йўл олди. Ҳамюртимиз камида бронза медали ва 50 минг долларни нақд қилди.
Фикрлар