Баҳодир Жалолов қозоғистонлик рақиби билан муносабатлари, ҳаяжон ва бошқалар ҳақида гапирди

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

+92 кг вазн тоифасида Баҳодир Жалолов қозоғистонлик Қамшибек Конкабаев билан рингга кўтарилди. Беллашувда Жалоловнинг қўли баланд келди - 5:0 фойдасига.

Шу тариқа, ҳамюртимиз ярим финалга йўл олди. Баҳодир камида бронза медали ва 50 минг долларни нақд қилди.

bahodir-07

- Мени қўллаб-қувватлаб турган ҳаммага раҳмат. Мен буни жангда ҳис қилиб турдим. Тўғрисини айтсам, жангдан олдин жуда ҳаяжон бўлди. Бу мезбон эканлигимизгами ёки бошқа сабаб, билмадим. Аллоҳга шукр, ғалаба қозондим.

Олтин медаль учун ҳали яна 2 та жанг ўтказишим керак. Кейинги жангларда ҳам чиройли ҳаракатлар билан ишончни оқлашга ҳаракат қиламан. Мен Қамшибек Конкабаев билан дўстман. У мени Қозоғистонга чақирди, ўзи Ўзбекистонга келди. Бу - спорт. Ким кучли бўлса, ўша ютади. Орамизда ҳеч қандай келишмовчилик йўқ. У ўз ватанини, мен ўз юртимни ҳимоя қиляпман. Кейинги рақибларни энди ўрганиб чиқаман, - деди Баҳодир Жалолов.

bahodir-20

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!