Баҳодир Жалолов "Йилнинг энг яхши эркак спортчиси" деб топилди

  • 26 декабрь, 2019, 16:34
  • 0
  • Бокс

Ҳаваскор бокс бўйича жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов 2019 йил якунларига кўра, энг яхши эркак спортчи номини қўлга киритди. Бу ҳақда тақдирлаш маросимида иштирок этган GoSport.uz мухбири хабар бермоқда.

«Наврўз» тантаналар саройида бўлиб ўтган йил якунларига бағишланган “Миллий спорт мукофоти-2019” тақдирлаш маросимида бошқа ғолиб ва совриндорлар ҳам маълум бўлди.

Қуйида йилнинг энг яхшилар деб топилган номинантлар билан танишиб олишингиз мумкин:

Йилнинг энг яхши терма жамоаси — Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси тан олинди.
Йилнинг энг яхши федерацияси — Ўзбекистон Паралимпия Миллий ассоциацияси;
Спорт соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун — “Қизилқум-цемент” АЖ;
Йил кашфиёти — Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси;
Йилнинг энг яхши спорт лойиҳаси — “Ҳумо-Арена” кўптармоқли муз саройи;
Энг фаол спорт тарғиботчиси — Ҳилола Исакова “МЙ5” телеканали муҳбири;
Йилнинг энг яхши спорт журналисти — Зоҳид Каримов “Спорт” ТВ;
Йилнинг энг яхши спорт шифокори — Суннатилла Йўлчиев – РСТИАМ спорт тиббиёти бўлим бошлиғи, травматолог;
Халқаро майдонларда ўзбек спортини тарғиб қилгани учун — Элдор Шомуродов;
Йилнинг энг яхши паралимпиячиси — Тимур Гиязов;
Йилнинг энг яхши мураббийи Рустам Мирзадияров – байдарка ва каноэ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи;
Йилнинг энг яхши ёш ва истиқболли спортчиси — Зайнаб Дайибекова – қиличбозлик (сабля) бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси;
Йилнинг энг яхши ҳаками — Тоҳир Гулямов – спорт курашлари бўйича халқаро тоифадаги ҳакам
Йилнинг энг яхши аёл спортчиси — Дилноза Раҳматова;
Йилнинг энг яхши эркак спортчиси — Баҳодир Жалолов
Спорт соҳасидаги кўп йиллик хизмати учун — Оксана Чусовитина тан олинди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!