Баҳодир Жалолов ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони Жаҳонгир Зокировга рингда мастер класс ўтиб берди (видео)
Хабарингиз бор, Ўзбекистон бокс терма жамоаси аъзолари Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинлари учун ўша ерда тайёргарлик кўрмоқда. Асосий жамоага иккинчи ва учинчи таркиб боксчилари машғулотларда ёрдам бермоқда. Қувонарлиси, улар орасида ёш боксчиларимиз ҳам бор. Ушбу йиғин келажакда асосий таркибга кириши кутилаётган боксчиларимиз учун ҳам улкан тажриба бўлмоқда. Машғулотларнинг бирида +91 кг вазнли номдор боксчимиз, кўп карра Осиё чемпиони, жаҳон чемпиони Олимпиада чемпионлигига асосий даъвогар Баҳодир Жалолов умидли боксчимиз ёшлар ўртасида Осиё ва жаҳон чемпиони, катталар ўртасида Ўзбекистон вице чемпини Жаҳонгир Зокировга рингда ўз тажрибасини улашди.
"Бугун ажойиб кун бўлди, мен тўрт карра Осиё чемпиони, жаҳон чемпиони билан жуфтликда ишлаб, катта тажриба олдим. Ин Ша Аллаҳ бўлажак Олимпия чемпиони Баҳодир Жалолов бебаҳо тажрибангиз учун раҳмат!", - дея пост қолдирган Зокиров ўзининг инстаграм саҳифасида.
Фикрлар