Баҳодир Жалоловнинг вазнида чемпионлик жанги белгиланди

  • 06.08.2026 16:46
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ҳали 22 ёшга ҳам тўлмаган Мозес Итаума кутганидан ҳам эртароқ жаҳон чемпионлиги учун имкониятга эга бўлди.

Ёш бўлишига қарамай, Итаума тез суръатда ривожланаётган истеъдод сифатида тилга олинаётганди. У бир неча бор юқори даражадаги рақиблар билан жанг уюштириш имкони топа олмаётганидан норозилик билдирган. Энди эса вазият кескин ўзгарди: Мозес (14–0, 12 КО)  29 август куни Филип Хрговичга қарши оғир вазнда вакант қолган IBF унвони учун рингга кўтарилади.

“Queensberry” промоутерлик компанияси раҳбари Фрэнк Уорреннинг маълум қилишича, мажбурий даъвогар сифатида турган Фрэнк Санчесга четга чиқиш учун товон пули тўланган ва унга Итаума – Хргович жангидан ғолиб чиққан боксчига қарши беллашув ваъда қилинган.

Ҳозирча мағлубиятсиз одимлаётган Итаума кўп гапирадиган боксчилардан эмас, аммо агар ушбу имкониятдан унумли фойдаланса, бокс тарихидаги энг ёш чемпионлардан бирига айланиши мумкин.

Маълумот учун, Баҳодир Жалолов оғир вазн тоифасининг IBF рейтингида 6 ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!