
Баҳрайндаги Осиё ўйинларида Дакар-2026 ўсмирлар Олимпиадасининг йўлланмалари ўйналади
Осиё Олимпия кенгаши жорий йил Баҳрайнда ўтказиладиган III ёшлар Осиё ўйинларининг якуний санаси, дастурлари ва ёш тоифаларини эълон қилди. Мусобақа аввал режалаштирилганидек, 22-31 октябрь кунлари ташкил этилади. Ўйинлар Дакар-2026 ўсмирлар Олимпия ўйинларига лицензион характерга эга бўлгани боис, спорт дастурлари ва унинг ёш чегараларида ўзгариш мавжуд.
Мусобақага жами 26 та спорт тури киритилган. Уларнинг 13 таси Дакар-2026 дастуридан ўрин олган. Мазкур йўналишларда қатнашадиган атлетларнинг ёш чегараси 14-17 этиб белгиланган. Бунга қуйидаги спорт турлари киритилади: Енгил атлетика, бокс, футзал, стол тенниси, соҳил кураши, бадминтон, велошоссе, дзюдо, таэквондо, 3х3 баскетбол, конкур, сузиш ва триатлон.
Қуйидаги 13 спорт турида ёш чегараси 15-18 ни ташкил этиб, уларда Дакар-2026 лицензиялари ўйналмайди: туялар пойгаси, голф, кабадди, текбол, оғир атлетика, отлар марафони, гандбол, аралаш жанг санъати турлари, волейбол, киберспорт, жиу-житсу, муай-тай, спорт курашлари (ёпиқ иншоотда).
Фикрлар