Баҳром Ҳайдаров: Дербига ҳос ўйин кўрдик
Ads

Pepsi Суперлига 11-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” ҳамда “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги баҳсдан ўтказилган матбуот анжуманида фарғоналиклар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров ҳамда футболчи Абдужамол Исроиловлар иштирок этишди. Бу ҳақда "Нефтчи" матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Чиройли ўйин кўрдик. Ўз жамоамга кўрсатган ўйини учун катта раҳмат деб қоламан. Ҳақиқий дерби мақомидаги баҳс дейиш мумкин. Умуман олганда, ўйин мухлисларга ёқди деб ўйлайман. “Қўқон-1912” ҳам “Нефтчи” ҳам ғалаба учун курашган эканлигини исботлаб қўйишди. Натижа беллашувга мос бўлди. Ҳозирги ҳолатдан келиб чиқиб иккинчи рақамли жамоа бўлиб ўйнашга мажбур бўлдик. Ёшларга имконият бермоқдамиз. Улар бизнинг ишончимизни оқлаяпти. Бугун “Нефтчи” майдонда борини бериб ўйнади. Шу ўринда, Фарғонадан ўйинни томоша қилиш учун келган мухлисларга ҳам раҳмат айтиб қоламан", - деб айтиб ўтди Ҳайдаров.

Абдужамол Исроилов: Ўйин олдидан мураббийлар бизга ўз ишончимизни қайтаришди дейиш мумкин. Очиғи, бундай атмосферада ўйнаш жуда қийин саналади. Фарғоналик мухлисларга раҳмат.