Баҳром Юлдашев:
Ads

Биринчи лига 31-тур учрашувида сафарда "НБУ-Осиё" жамоасини мағлуб этишга муваффақ бўлган "Хотира-79" жамоаси ўз ўрнини яхшилашга эришди. Ўйиндан сўнг жамоа ўйинчиси Баҳром Юлдашевни қисқача суҳбатга тортдик.

Баҳром ака "НБУ-Осиё"га қарши учрашув ҳақида фикрлариз қандай?
- Бизга бу учрашувда қийин ғалабага эришдик. Рақиб жамоа кучли эди. Шунга монанд биз ҳам уларга етарлича қаршилик кўрсатдик. Мухлисларимизга ғалабани тортиқ қилдик.

Жамоада руҳият томондан камчиликлар бордек туюлмоқда. Бу ҳақида нима дейсиз?
- Нима ҳам дердим, жамоа аввал руҳий тушкунликда эди. Лекин биз руҳиятимизни чўктирмай ҳаракат қиляпмиз. Кейинги ўйинларга тайёргарликни давом эттиряпмиз.

Баҳром ака, "Хотира-79" жамоасини вазифаси қандай?
- Жамоани вазифаси биринчи лигада қолиш ва мухлисларимиз ишончини оқлаш  Ҳозирги кунда кейинги ўйинларда максимал ҳаракат қилиб керакли очколарни олиш вазифамиз.

"Хотира-79" матбуот котиби Азизбек Абдуғаниев сухбатлашди.