Баҳромжон Фозиловнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум. У россиялик истеъдодга қарши!

Хабар бериб ўтганимиздек, 6 сентябрь куни Челябинскда профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. RCC промоушени томонидан ўтказилаётган, ушбу кечада ҳамюртларимиз Улуғбек Собиров россиялик боксчига қарши, Муҳаммад Шехов эса Хитой вакилига қарши IBF интерконтинентал чемпионлик камари учун жанг қилишса, Жаҳонгир Расулов супер натижа кўрсатаётган Иван Козловский билан куч синашади. 
Шунингдек, яна бир вакилимиз Баҳромжон Фозилов яна бир россиялик истеъдод Жамбулат Бижамовга қарши рингга кўтарилади. Ушбу қарама-қаршилик 6 раунд қилиб белгиланган.

Маълумот учун, Фозилов сўнги иккита жангида мағлубиятга учраган ва рекорди 10-3-3,9 КО кўриниш олган. Бижамов эса профессионал боксда 1 та жанг ўтказган ва ғалаба қозонган. Қизиқ жиҳғати у яна бир ҳамюртимиз отабек Турдихўжаевни мағлуб қилганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!