Баҳслари тугамаётган ўйиндаги энг шубҳали қарор бўйича экспертлар хулосаси чиқди

Нуссаир Мазрауи "Бавария"нинг "Реал" дарвозасига киритган голидан олдан офайдда эмасди. 

"Реал" ЕЧЛ жавоб ўйини ярим финалида "Бавария"ни (2:1) мағлуб этди ва икки учрашув натижасига кўра (4:3) финалга чиқди. 

Ўйинга қўшиб берилган 13-дақиқада мюнхенликлар ярим ҳимоячиси Йозуа Киммих жарима майдончаси ичига тўпни узатди. Мюллер эса тўпни қабул қилиб олиб, уни Де Лихтга етказиб берди. Маттейс зарба йўллаб, Мадрид клуби дарвозасини ишғол қилганди. 

Бош ҳакам Шимон Марциняк Мюллернинг узатмасидан бир муддат аввал ҳуштакбозлик қилди ва Киммих тўпни узатган пайтда Де Лихт ёки Мазрауи офсайдда эди, деб ҳисоблади. 



"Archivo VAR" экспертларининг фикрича, Мазрауи ушбу эпизодда офсайдда бўлмаган ва бош ҳакам Марциняк гол урилишига бир неча сония қолганда хуштак чалиб, хатога йўл қўйган. 

Қайд этиш лозим, кеча Де Лихт ўз интервьюсида ҳакам хато қилганини ва бунинг учун футболчидан узр сўраганини айтди. Шунингдек, Тухель ҳам мазкур хато даҳшатли эканлиги ва энди узр ҳеч нарсани ўзгартирмаслигини таъкидлаб ўтди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!