Балотелли А Сериянинг бошқа бир клубига ўтиши мумкин

"Брешия" ҳужумчиси Марио Балотеллининг агенти Мино Райола мижозининг хизматларини "Женоа"га таклиф қилмоқда.

La Gazzetta dello Sport нашрининг ёзишича, генуяликлар ҳам Балотеллига қизиқиб қолган. Шу боис томонлар айни дамда музокаралар олиб бормоқда. “Женоа” Мариога “1+1” кўринишида шартнома таклиф қилиши мумкин.

30 ёшли Балотелли “Брешия” сафига ўтган йилнинг ёзида келиб қўшилган эди. У ўтган мавсум 19 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 5 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!