Балотелли Англияга қайтиши мумкин

Ҳужумчи Марио Балотелли фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

30 ёшли форвардга Чемпионшипнинг "Барнсли" клуби томонидан қизиқиш бўлмоқда.

Жамоа раҳбарияти футболчининг вакиллари билан музокара ўтказишга ҳам улгурди, аммо дастлабки муҳокамалардан кейин, бошқа суҳбат бўлмади.

Италиялик ҳужумчи ёзда "Брешия" билан шартномаси якунланганидан сўнг, эркин агентга айланганди.

Балотелли Англиянинг "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" клубларида тўп тепган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)