Балотелли "Марсел"га ўтишга яқин турибди

Италиялик ҳужумчи Марио Балотелли фаолиятини "Марсель" клубида давом эттиришга яқин турибди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича марселликлар 27 ёшли футболчи талаб қилаётган йиллик 7 млн евро маошни тўлашга рози бўлишган. Энди супер Марио ушбу жамоа тарихидаги энг кўп маош олувчи футболчига айланади.

Эслатиб ўтиш лозимки, “Ницца” билан шартномаси якунига етган Балотелли “Марсель” сафига мутлақо текинга бориб қўшилади.

Маълумот учун, Балотелли ўтган мавсум “Ницца” сафида жами 38та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 26та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!