Балотелли океанортига кетиши мумкин
Ҳужумчи Марио Балотелли катта эҳтимол билан фаолиятини Бразилия чемпионатида давом эттиради.
30 ёшли форвардга "Васко да Гама" клуби қизиқиш билдирмоқда ва 2021 йилнинг декабрига қадар амал қилувчи битим таклиф қилди.
Томонлар музокара олиб боришда давом этмоқда. Агар италиялик футболчи шартномани қабул қилса, 1 йиллик фаолияти учун 2,5 млн евро ишлаб олади.
Балотелли эркин агент ҳисобланади ва у сўнгги бор, март ойида майдонга тушганди.
"Супер Марио"нинг охирги жамоаси "Брешия" клуби бўлди. Унинг шартномаси машғулотларни ўтказиб юборгани ва клуб Б Серияга равона бўлгани учун бекор қилинганди.
Фикрлар