Балотеллидан гол, Олег Зотеев эса тўлиқ ўйнади
Бугун Жанубий Корея К2 лигасида 11-тур учрашувлари давом эттирилмоқда. Олег Зотеев тўп сураётган “Чоннам Драгонс” бу сафар меҳмонда “Кённам”га қарши баҳс олиб борди.
Зотеев мазкур ўйинда асосий таркибда майдонга туширилди ва баҳсни тўлиқ ўтказди. Учрашув унинг жамоаси фойдасига ҳал бўлди – 0:2. Аввалига Жанг Соок Хюнг 51-дақиқада ҳисобни очди. Жонатан Балотелли 90+1-дақиқада пенальтидан гол уриб, ўйин тақдирини ҳал қилди. Легионеримиз эса, мураббийлар ишончини оқлаб, жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди.
Ушбу ғалабадан сўнг, “Чоннам Драгонс” 19 очко билан 2-ўринга кўтарилиб олди. Энди Олег Зотеев жамоаси навбатдаги турни 17 май куни ўз майдонида “Ансан Гринерс” клубига қарши ўтказади.
Фикрлар