Бақувват ҳужумчи сотиб юборилади

“Челси” ўз тарихидаги энг қиммат трансфер соҳиби Ромелу Лукакудан бутунлай воз кечадиган бўлди. Ўтган мавсум “аристократлар” сафида ўзини кўрсата олмаган бельгиялик футболчи ҳозир ижара асосида “Интер”га қайтиб келган.

Бу футболчи жисмонан бақувват бўлганига қарамай, кейинги пайтда жуда кўп жароҳат олмоқда ва миланликларга ҳам кутилган даражада ёрдам бера олмаяпти. Мавсум бошидан бери барча турнирларда атиги иккита тўп киритгани шундан далолат.

Қолаверса, Лукаку жаҳон чемпионатига қадар жароҳат туфайли майдонга тушолмайди. “Челси” ёзда Ромелудан бутунлай қутилмоқчи. Лекин қиммат ўйинчига харидор йўқ.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, “аристократлар” олдида турган йўл “Интер” билан ижара шартномасини яна бир мавсумга узайтиришдан иборат.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!