"Барбастро" футболчиси "Барселона"га қарши ўйиндан сўнг рафиқали бўлди (Видео)
"Барбастро" футболчиси Исраэл Гарсия "Барселона"га қарши Испания кубоги баҳсидан сўнг ўз севгилисини қўлини сўрашга қарор қилди. Таъкидлаш керак, мазкур беллашувда "Барбастро" Ла Лига грандига 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди (Левандовски дубль, Эрик Гарсия ва Пабло Торре биттадан гол).
Ўз навбатида, футболчининг севгилиси унинг таклифига розилик билдирди.
Маълумот учун, барбастроликлар Испания 4-дивизиони вакили саналади. Айни вақтда улар ўз дивизионида 53 очко билан 2-поғонани банд этиб турибди.
Фикрлар