Барчаси ўзгарди! "Ҳумо" ОХЛдаги дебют ўйинини Тошкентда ўтказади
Хабарингиз бор, Тошкентнинг "Ҳумо" клуби жорий йилдан эътиборан ОХЛда иштирок этади. Бундан бир муддат илгари мазкур турнирнинг тақвими эълон қилинган эди. Унга кўра, "Ҳумо" мавсумни Хитойнинг Гилинь шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи "Ценг Тоу" клубига қарши ўйин билан бошлаши айтилган эди.
Аммо бир муддат ўтиб, Лигага яна икки клуб - "Ростов" ва "КРС-Пекин" жамоаларининг қўшилиши натижасида турнир регламенти ва тақвими ўзгартирилди. Эндиликда ОХЛда 34 жамоа икки конференция ва тўрт дивизионга ажратилган ҳолда иштирок этади. Дивизионлар жамоаларнинг географик ҳудудидан келиб чиқиб шакллантирилган.
Демак, янги тақвимга кўра, Евгений Попихин бошқарувидаги "Ҳумо" 11 сентябр куни ўзининг илк ўйинини ўтказади. Шу куни тошкентликларга "ХК Рязань" жамоаси рақиблик қилади. Орадан икки кун ўтиб эса Қозоннинг "Барс"и Тошкентда меҳмон бўлса, 15 сентябр куни "Торпедо-Горький"га қарши баҳс бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Фикрлар