Барелла премьер-лига клубларидан бўлаётган таклифларга қарамай, "Интер"да қолмоқчи

"Интер" ярим ҳимоячиси Николо Барелла Симоне Индзаги жамоасида қолишга қарор қилди. "Sky Sports" нашри хабарига кўра, премьер-лига клубларининг қизиқишига қарамай, Барелла "Жузеппе Меацца"да қолмоқчи.

Манбанинг таъкидлашича, Барелла "Интер" афсонасига айланиш ниятида, шу боис футболчини фаолиятини давом эттиришнинг бошқа вариантлари қизиқтирмаяпти, гарчи янги жамоа унга яхшироқ молиявий шартлар таклиф қилса ҳам.

Эслатиб ўтамиз, Бареллага аввалроқ "Ньюкасл", "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" каби клублар қизиқаётган эди. "Интер" футболчи учун 70 миллион евродан ортиқ талаб қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!