Барибир менга ҳайкал қўйишмайди! Анчелотти ўзидан зўр уч мураббий номини айтди
“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти мураббийлик соҳасида уч нафар мутахассисни ўзидан юқори баҳолашини айтиб ўтди.
- Мен сўнгги ўттиз йилдаги энг зўр мураббийман, дея олмайман. Албатта, бу соҳада жуда кўп нарсага эришдим. Лекин мендан кўпини қўлган киритган Алекс Фергюсон, Хосеп Гвадиола, Валерий Лобановский каби мураббийлар бор.
Агар мен ўзимни энг яхши мураббийлигимни айтсам ҳам, ҳеч ким менга ҳайкал қўймайди, - деди Карло Анчелотти.
Италиялик мутахассис етакчи чемпионатлардаги бош мураббийлик фаолиятини 1996 йили “Парма”да бошлаган. Фаолияти давомида “Реал”дан ташқари “Ювентус”, “Милан”, “Челси”, “Пари сен-Жермен”, “Бавария”, “Наполи”, “Эвертон” каби машҳур жамоаларда ишлаган.
Карло Анчелотти Европа Суперкубогида беш маротаба ғолиб чиққан ягона мураббий сифатида рекордчи ҳисобданади. Шунингдек, Чемпионалар лигасида ҳам беш бор муваффақиятга эришган.
Фикрлар