«Барса» 29 йилдан сўнг илк маротаба «Кадис»га мағлуб бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Испания Ла Лигаси 12-турида «Барселона» «Кадис» меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради.

Бу ғалаба андалусияликлар учун каталонияликлар устидан қозонилган учинчи ғалаба. Сўнгги бор «Кадис» «Барса»ни 1991 йилда (4:0) таслим этган эди.

Ушбу ғалабадан сўнг, «Кадис» Ла Лига турнир жадвалида 5 ўринга кўтарилиб олди, «Барса» эса мағлуб бўлганига қарамасдан 7-ўринда қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!