“Барса” аламли мағлубиятга учраган ўйинда Ямал янги рекорд ўрнатди
Испания чемпионатининг 11-турида “Барселона” ўз мухлислари кўз ўнгида ашаддий рақиби “Реал”га имкониятни бой берди.
Гюндоған ҳисобни очган бўлса-да, “Реал” етакчиси Жуд Беллингем иккита аниқ зарба билан уч очкони мадридликларга олиб берди.
Каталонияликлар аламли мағлубият учраган ўйинда Ламин Ямал яна бир тарихий рекорд қайд этди. Бу футболчи “эл-класико”да ўйнаган энг ёш ўйинчи бўлди. Шу куни Ламин 16 ёшу 107 кунлик эди.
Аввалги рекорд 1941 йили ўрнатилган. Ўшанда “Барса” футболчиси Висенте Мартинес 16 ёшу 278 кунлигида “Реал”га қарши тўп тепган.
Фикрлар