
“Барса”: Баҳайбат футболчини олиб қолишга пулимиз етмайди
“Барселона” қишки трансферлар вақтида Англия чемпионатининг энг бақувват футболчиси Адама Траорени мавсум охиригача ижарага олишга муваффақ бўлди.
Мавсум якунланиши билан 26 ёшли ярим ҳимоячи яна “Вулверхэмптон”га қайтишига тўғри келади. Бош мураббий Хави аслида клуб тарбияланувчиси бўлган ҳужумкор футболчини жамоада олиб қолмоқчи.
“Барселона” президенти Жоан Лапорта бунга ўз қарашини билдирди.
- Барчамиз Адама Траоре сафимизда доимий қолишини истаймиз. Бироқ ҳозирги молиявий аҳволимиз бунга йўл қўймайди, – деди Жоан Лапорта.
Фикрлар