"Барса" бу футболчи билан қишдаёқ шартнома имзоламоқчи
"Монако"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Энрике Кайо "Барселона" қизиқишлари доирасига тушди.
Каталония клуби скаутлари бразилиялик футболчини анча вақтдан буён кузатиб келмоқда ва уни "Барса" қишки трансферлар ойнасида ўз таркибига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Айни дамда француз клуби 24 ёшли ўйинчи учун 16 миллион евро сўраяпти.
Маълумот ўрнида, Кайо бу мавсум жами 17 учрашувда майдонга тушиб, 7 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.
Фикрлар