“Барса” бу футболчи учун юлдуздан воз кечмоқда

“Барселона” раҳбарияти “Милан” ярим ҳимоячиси Франк Кессиэни олиш учун жамоанинг энг тажрибали ўйинларидан бири Серхи Бускетсдан воз кечишга тайёр.

Франк Кессиэ мавсум охирида эркин агентга айланиши Европанинг қатор гранд клублари эътиборини тортмоқда. Миланликлар ивуарлик ярим ҳимоячини янги битимга кўндира олмаяпти.

Хусусан, “Барселона” ҳам  33 ёшни қоралаб қўйган Серхи Бускетсни кетказиб, ўрнига ёш ва анча бақувват Кессиэни олиб келмоқчи.

Бускетс “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У жамоа таркибида жами 638 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 15 маротаба ишғол қилган ва 41 марта голли пас муаллифи бўлган.

Тажрибали ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ярмигача давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!