“Барса”: Бу ўйинчини 80 миллион еврога ҳам сотмаймиз!

  • 11 январь, 2024, 07:35
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Бавария” раҳбарияти ҳимоя чизиғини кучайтириш учун “Барселона” ҳимочиси Рональд Араухони нишонга олган эди.

Tecno

Мюнхенликлар уругвайлик футболчи трансферини 70 миллион еврога амалга оширмоқчи бўлди.

Таниқли журналист Флориан Плеттенберг хабарига кўра, каталонияликларга бу таклиф маъқул келмаган. Жоан Лапорта клуби 24 ёшли ўйинчини 80 миллион еврога ҳам сотмаслигини маълум қилган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Араухонинг шартномасида уни трансфер қилиш имконини берадиган бадал суммаси кўрсатилган банд йўқ. Бу ҳолат “Бавария”га режаларини амалга оширишга сезиларли даражада ҳалақит беради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!