"Барса" Бускетсга ўринбосар топди

"Вулверхэмтон" ярим ҳимоячиси Рубен Невеш "Барселона"га ўтиши мумкин. Бу ҳақда "Sport.es" нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Каталония клуби Серхио Бускетс ўрнига португалиялик футболчини харид қилмоқчи. Келгуси ёзда Серхио "Барса" сафини тарк этиш эҳтимоли юқори, шу боис, клуб унга ўринбосар топишни мақсад қилган.

"Барселона" ўтган ёзда Невешни сотиб олишни кўриб чиқди, аммо "Вулверхэмптон" билан келиша олмади ва музокара тўхтаб қолди. Маълумот ўрнида, футболчининг инглиз клуби билан шартномаси 2024 йилнинг ёзигача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!