"Барса" футболчи кетишини эълон қилди
Ali Ahmadxo’jayev
Кам бўлса-да, бу ҳам даромад
«Барселона» ярим ҳимоячи билан хайрлашди. Томми Маркес энди ўз фаолиятини Португалиянинг «Брага» жамоасида давом эттиради.
Келишув тўлиқ трансфер шаклида амалга оширилган, яъни гап ижара ҳақида эмас. Шу билан бирга, «Барселона» футболчини келажакда қайта сотиб олиш ҳуқуқини сақлаб қолди. Каталония клуби, шунингдек, Маркеснинг кейинги эҳтимолий трансфери учун ҳам маълум фоиз улушига эга бўлади.
Клуб расмий баёнотида «Барселона» Томми Маркесга янги жамоасида ва фаолиятининг навбатдаги босқичида омад тилади. Эслатиб ўтамиз, у асосий таркиб сафида майдонга бор-йўғи икки марта тушган.
Оммавий ахборот воситалари тарқатган маълумотларга кўра, Томми Маркеснинг «Брага»га ўтиши «Барселона»га 11 миллион евро ишлаб берган.

Изоҳлар (0)