“Барса” футболчи танлади
“Барселона” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида “Валенсия” қанот ҳимоячиси Хосе Гайяни сотиб олишга ҳаракат қилади.
Каталония клуби президенти бу трансферни бир неча куч муқаддам “Барселона” спорт директори этиб тайинланган Матеу Алемани орқали амалга оширмоқчи. Чунки Алемани “Валенсия”да бир неча йил самарали фаолият юритган.
Бундан ташқари, Матеу Алемани “Барселона”га валенсияликларнинг яна бир футболчиси Фабио Бланкони ҳам олиб ўтмоқчи. Бу ёш футболчининг ўз тенгқурлари ўртасида салоҳиятида жуда катта ҳисобланади.
“Валенсия”нинг молиявий аҳволи инқирозга юз тутганини инобатга олиб, бу трансферларни амалга ошириш каталонияликларга ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди.
Фикрлар