“Барса” футболчига нарх қўйди

  • 02 Jun 22:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона” раҳбарияти жамоа ҳимоячиси Хуниор Фирпони сотиб юборишга қарор қилди.

Tecno

24 ёшли футболчига асосан Англия клублари қизиқиш билдирмоқда. Айниқса, “Саутгемптон” ва “Вест Хэм” Фирпони олиш учун маълум миқдорда харажат қилишга ҳам рози.

Ҳар икки жамоа каталонияликлар ҳимоячи учун талаб қилаётган 16 миллион еврони тўлашга тайёр. Шунга қарамай, трансфернинг амалга ошиши Фирпонинг ўзига боғлиқ бўлади. Бу футболчи Испанияда қолиб, примеранинг бошқа клубини танлаши ҳам мумкин.

Фирпо якунланган мавсумда асосий таркибга кира олмади. У миллий чемпионатда атиги еттита учрашувда қатнашди ва иккита голда иштирок этди.

Comments

You must be logged in to commet!