“Барса” футболчиларга ёқмайдиган иш бошлади

“Барселона” раҳбарияти жамоанинг тажрибали футболчиларини маошларини пасайтирганидан хабарингиз бор. Клуб хўжайини қолган ўйинчиларни ҳам маошининг бир қисмидан воз кечган Жерар Пикедан ўрнак олишга чақирмоқда.

Айни пайтда клуб мутасаддилари Сержи Бускетс, Жорди Альба ва Сержи Роберто билан маош кесилиши борасида музокара олиб бормоқда.

Навбатда катта хизмат олаётган Антуан Гризманн ва Филиппе Коутиньо турибди. Бу футболчиларнинг барчаси клубга ёрдам бериш мақсадида маоши пасайишига розилиги айтилмоқда.

Умуман олганда, “Барселона” хўжайинлари ҳар бир футболчининг шартномасини қайта кўриб чиқиб, уларнинг ҳам маошини пасайтиришни давом эттирмоқчилиги айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!